Халқаро Спорт таълими анжуманида бешта шартнома имзоланди – фото

© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги XI Халқаро илмий анжумани
XI  Халқаро илмий анжумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга Жисмоний тарбия ва спорт университетлари Халқаро Ассоциациясига аъзо Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Молдавия, Беларус, Озарбайжон, Туркия, Руминия каби давлатлардан келган 40 нафарга яқин олим ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтган XI Халқаро илмий анжуманида спорт таълимига доир 5 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2011 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Университет спорти: миллатнинг саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг XI Халқаро илмий анжумани бўлиб ўтди.
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги XI Халқаро илмий анжумани
XI  Халқаро илмий анжумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
XI Халқаро илмий анжумани
Унда Жисмоний тарбия ва спорт университетлари Халқаро Ассоциациясига аъзо Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Молдавия, Беларус, Озарбайжон, Туркия, Руминия каби давлатлардан келган 40 нафарга яқин олим иштирок этди.
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги XI Халқаро илмий анжумани
XI  Халқаро илмий анжумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
XI Халқаро илмий анжумани
“Тадбирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Ассоциацияга аъзо 2 та университет ҳамда 3 та спорт академияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади”, дейилади хабарда.
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги XI Халқаро илмий анжумани
XI  Халқаро илмий анжумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
XI Халқаро илмий анжумани
Маълумот учун, Ассоциацияга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида дунёдаги 61 та етакчи олий таълим муассасаси аъзо бўлиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2001 йилдан буён аъзо ҳамда ташкилотчи сифатида фаолият юритади.
Янгиликлар лентаси
0