Спорт

Яккакурашлар бўйича Евроосиё кубогида Ўзбекистон 34 та медални қўлга киритди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги “ЕвроОсиё кубоги-2022”
“ЕвроОсиё кубоги-2022”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Таэквондочилар умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллашди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Таэквондо ITF бўйича “ЕвроОсиё кубоги-2022” халқаро турнирида ўзбекистонлик ёш спортчилар 34 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 23-26 сентябрь кунлари “ЕвроОсиё кубоги-2022” халқаро турнири ўтказилди.
Мусобақанинг икки йўналишда 22 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги “ЕвроОсиё кубоги-2022”
“ЕвроОсиё кубоги-2022”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
“ЕвроОсиё кубоги-2022”
Мусобақа якунига кўра, спортчилар 10 та олтин, 10 та кумуш ҳамда 14 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллашди.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги “ЕвроОсиё кубоги-2022”
“ЕвроОсиё кубоги-2022”  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2022
“ЕвроОсиё кубоги-2022”
Янгиликлар лентаси
0