Фарғона ва Наманганда рус тили ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилди

© Русский дом в ТашкентеМаҳорат дарслари
Маҳорат дарслари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Oбуна бўлиш
Дарслар давомида мактаб ўқувчиларининг ахборотни тўлақонли идрок этиши учун тўғри шароит яратиш ва нутқ фаолиятининг барча турларидан фойдаланган ҳолда дарс ўтиш йўллари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Фарғона ва Наманганда таълим берувчи рус тили ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилди. Бу ҳақида Россотрудничество хабар берди.
Қайд этилишича, “Россотрудничество” агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рус тили бўйича таълим дастурлари координатори Ирина Сулжина иштирокида Наманган ва Фарғонада "Nota terra" рус тили чет тили сифатида лойиҳаси доирасида маҳорат дарслари олиб борилди.
Тошкентдаги "Русский дом" ташаббуси билан очилган “Nota terra” мактабининг биринчи дарсларига 100 дан ортиқ рус тили чет тили ўқитувчилари қамраб олинди.

“Фарғона водийси ўқитувчилари мактаб ўқувчиларининг ахборотни тўлақонли идрок этиши учун тўғри шароит яратиш ва нутқ фаолиятининг барча 4 тури: гапириш, ўқиш, тинглаш ва ёзишдан фойдаланган ҳолда ўқувчилар меҳнатини самарали ташкил этишни ўрганишди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, ўқитувчилар дарслар давомида иншо матни билан ишлашни ўрганиш билан биргаликда, ўқув жараёнида тинглашни фаоллаштириш усулларини ишлаб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий (Арктика) Федерал университети делегацияси Фарғона вилоятидаги таълим муассасалари билан илмий ва таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор келишувларга эришганди.
Янгиликлар лентаси
0