ЖЧда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи дзюдочилар маълум бўлди

© НОК УзбекистанаСборная Узбекистана по дзюдо
Сборная Узбекистана по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтадиган дунё биринчилигида мамлакат шарафини Давлат Бобонов, Шарофиддин Болтабоев ва Диёра Келдиёрова каби донгдор спортчилар ҳимоя қилишади.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. 6-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳри тарихда илк бор дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари штаби жаҳон чемпионати медаллари учун курашадиган таркибни эълон қилди.
Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Эркаклар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
+100 кг: Алишер Юсупов
Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Аралаш терма жамоа (MIX TEAM):
-57 кг: Шукуржон Аминова, Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова
+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева, Моҳинур Пармонова
-73 кг: Обидхон Номонов, Шаҳрам Аҳадов
-90 кг: Давлат Бобонов, Шарофиддин Болтабоев
+90 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров, Бекмурод Олтибоев
Жаҳон чемпионати пойтахтдаги “Humo arena” мажмуасида ўтказилади. 6-12 октябрь кунлари индивидуал мусобақалар, 13 октябрда эса жамоавий баҳслар бўлиб ўтади.
Чемпионатда иштирок этиш учун ҳозирги кунга қадар 85 та давлат ариза топширган, 600 га яқин дзюдочилар иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0