Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 27 сентябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишРабота артиллерийского расчета
Работа артиллерийского расчета  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Украина қўшинлари 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтган референдум кунларида ушбу ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудларини ўққа тутишни кучайтирди. Россия ҚК душманнинг ўт очиш нуқталарини аниқлаб уларни йўқ қилиш билан шуғулланди.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Россия Федерацияси Украина ҳудудиа олиб бораётган махсус ҳарбий операция бўйича 27 сентябрнинг асосий воқеалари.

Россия Мудофаа вазирлигининг ҳисоботи:

Запорожье шаҳрида Украина Миллий гвардиясининг "Гепард" 9-махсус кучлар полкининг 100га яқин жангариси, шунингдек, 50 дан ортиқ хорижлик ёлланма аскарлари йўқ қилинди.
Николаев шаҳридаги саноат зонасида жойлашган Қуролли Кучларининг 59-мотоода пиёда бригадаси бўлинмаларига юқори аниқликдаги зарба берилди. Натижада 50 нафар ҳарбий хизматчи ва бешта ҳарбий техника йўқ қилинди.
ДХРнинг Константиновка қишлоғи ҳудудидаги Украина Қуролли Кучларининг 81-аэромобил бригадасига берилган зарба натижасида 150 дан ортиқ украиналик ҳарбий ҳалок бўлди.
Кун давомида оператив-тактик ва армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерия томонидан ДХРнинг Шурово, Соледар, Бахмутское, Верхнекаменское, Артёмовск аҳоли пунктларида жойлашган олтита қўмондонлик пунктларига зарбалар берилди. Херсон вилоятида жойлашган қуруқлик қўшинлари штаб-квартираси, шунингдек62 та артиллерия бирлиги йўқ қилинди. Жами душманинг 184 та жойлашув нуқтасига зарба берилди.
Харков вилоятининг Моначиновка, Купянск аҳоли пунктлари ҳамда ДХРнинг Брусин темир йўл станцияси ҳудудларида 3та ўқ-дори ва ракета-артиллерия қуроллари омбори йўқ қилинди. Днепропетровск вилоятининг Лозоватка аҳоли пункти яқинида "Байрактар" учувчисиз аппаратларни бошқариш станцияси йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Херсон вилоятидаги Осокоровка ва Розовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита МиГ-29 самолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Харков вилоятининг Першотравневое, Херсон вилоятининг Чаривное ва Петривске, ДХРнинг Валеряновка ва Новоандреевка аҳоли пунктлари ҳудудларида 7та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Бундан ташқари, Харков вилояти, Купянск қишлоғи яқинида "Точка-У" тактик ракетаси, шунингдек Херсон шаҳри яқинида ва Харьков вилоятининг Отрадокаменка, Новая Каховка, Михайловка, аҳоли пунктлари яқинидаги HIMARS ракета тизимларининг 17 та снарядлари ҳавода йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Россия Қуролли кучлари томонидан жами 304 та самолёт, 155 та вертолёт, 2094 та учувчисиз учиш аппарати, 377 та зенит-ракета комплекси, 5118 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 847 та кўп ракета ташувчи жанговар техника, 3423 та дала артиллерия ва миномётлари, 5909 та махсус ҳарбий техника йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0