Россия

Москвадаги машҳур музейда ўзбек тилида экскурсиялар ташкил этилади

© Sputnik / Мария ДевахинаГосударственный историко-архитектурный художественный и ландшафтный музей-заповедник "Царицыно" в Москве
Государственный историко-архитектурный художественный и ландшафтный музей-заповедник Царицыно в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
"Царицыно" саройи 1776 йилда Екатерина II буйруғи билан қурилган. Музей ва парк ҳудуди 100 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россиянинг “Царицыно” музей-қўриқхонаси 2023 йилнинг февраль ойидан бошлаб ўзбек, арман ва қирғиз тилларида экскурсияларни йўлга қўйиш режасини эълон қилди. Бу ҳақида Sputnik мухбирига музейда маълум қилинди.
Совет республикалари халқ ҳунармандларининг 800та ишидан иборат "В поисках народного" кўргазмаси доирасида экскурсия ўтказилиши мумкин.
Экспозиция Марказий Осиё, Россия, Кавказ, Белорусь, Молдова, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудудида 1960-1980 йиллардаги санъат ҳақида ҳикоя қилади.
“Ушбу экскурсияларнинг мақсади - сўзнинг кенг маъноси инклюзивликдир. "Царицыно” ўз аудиториясини кенгайтиришга интилади", дейилади музей матбуот хизмати хабарида.
"Царицыно" - Москва жанубидаги сарой ва парк ансамбли бўлиб у 1776 йилда император Екатерина II буйруғи билан қурилган. Музей қўриқхона ҳудуди 100 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган.
© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишГосударственный музей - заповедник "Царицыно"
Государственный музей - заповедник Царицыно - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Государственный музей - заповедник "Царицыно"
"Царицыно" - архитектура услуби "рус готикаси" деб аталади. Уни ўз даврининг энг машҳур меъморлари Василий Баженов ва Матвей Казаков лар 20 йил давомида император қароргоҳи сифатида қуришган.
"Царицыно" - ХVIII асрда яратилган Европадаги энг йирик готик бино ва ушбу услубда яратилган ягона сарой мажмуаси ҳисобланади. Сарой ва парк ансамблининг хусусиятлари кўп жиҳатдан рус меъморчилигида янги йўналишни белгилаб берди. Сарой қурилганидан 18-аср охири ва 19-аср бошларида Россия империясининг турли қисмларида ушбу услуб таъсирида яратилган кўплаб бинолар пайдо бўлган.
© Sputnik / Сергей ПятаковТаврический зал Большого Дворца. "Царицыно".
Таврический зал Большого Дворца. Царицыно. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Таврический зал Большого Дворца. "Царицыно".
Янгиликлар лентаси
0