Ўзбекистонликларга Россия олий ўқув юртларида 800та квота берилади

© Представительство Россотрудничества в УзбекистанеМеждународная выставка "Образование и профессия-2022. Последний звонок" в Ташкенте
Международная выставка Образование и профессия-2022. Последний звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Oбуна бўлиш
Бўлажак абитуриентлар Тошкентда бўлиб ўтган таълим ярмаркасида Россия олий ўқув юртлари дастурлари билан танишиш имконига эга бўлишди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Келгуси ўқув йилида Ўзбекистон абитуриентлари учун квоталар сони 800 тагача кўпаяди. Бу ҳақида Тошкентдаги таълим кўргазмаси чоғида маълум бўлди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
"Ҳисоб бўйича бу мамлакатда ўтказилаётган Россия таълими бўйича иккинчи кўргазма. Бу ерга кўплаб ёш ва истиқболли инсонлар тўпланганидан жуда хурсандман. Биз рус тилини ўрганиш имкониятини кенгайтирамиз. Россия таълими жуда тез ривожланмоқда ва икки давлатнинг бу соҳадаги ҳамкорлиги янада кучаяди”, дейди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов.
Тадбирдан кўзланган мақсад абитуриентларга Россия олий ўқув юртларида халқаро дастурлар бўйича таълим олиш имкониятлари ҳақида сўзлаб беришдир.
Россотрудничество маълумотларига кўра, бу йил ўқув ярмаркасида 55 та университет иштирок этмоқда.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар Россиянинг етакчи университетлари билан танишиш, ўқишга кириш бўйича энг сўнгги маълумотларни олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқиш қоидалари бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашиш, махсус имкониятлар ва бошқа кўп нарсаларни ўрганиш имкониятига эга бўлишди.
Тадбир ташкилотчилари“Россотрудничество”, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Халқ таълими вазирлиги, шунингдек, Россия элчихонаси.
“Россотрудничество” раҳбари ўринбосари Павел Шевцовнинг сўзларига кўра, кўргазма Россия ва Ўзбекистоннинг давлат ва давлатлараро муносабатларни ривожлантириш асоси бўлган таълим соҳасидаги қўшма фаолияти йўналишини намойиш этади.
“Ушбу кўргазмани ташкил этиш билан биз таълим ва илмий ҳамкорлик, шунингдек, ёшларнинг ўзаро ҳамкорлиги соҳасидаги муносабатларимиз ҳозиргидан ҳам жадалроқ ривожланиши кераклигидан келиб чиқдик, дейди Павел Шевцов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Россия олий ўқув юртлари филиаллари сони бўйича етакчи ҳисобланади. Ҳозирда республикада ўз филиалларини очган университетлар орасида Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, Менделеев номидаги Россия кимё-техника университети, Герцен давлат педагогика университети, ВГИК, МИСиС филиаллари, Москва муҳандислик-физика институти ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти бор.
Янгиликлар лентаси
0