Жамият

Президент бешта туман ҳокимини ишдан олди

© © Sputnik / Алексей ДаничевМужчины с портфелем в руке. Архивное фото
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Уларнинг лавозимидан озод этилишига раҳбарлик этикаси, хизмат ваколатидан четга чиқиш, фуқароларга ҳурматсизлик сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Андижон вилоятининг Асака, Андижон ва Пахтаобод, Фарғона вилоятининг Фарғона, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Асака тумани ҳокими Мансурбек Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Пахтаобод тумани ҳокими Элёрбек Усмонов ва Нуробод тумани ҳокими Шерали Йўлдошевнинг ишдан кетишига раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани, Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиевнинг ишдан кетганига эса давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга нисбатан ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари сабаб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0