Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Ўзбекистонга келди

© Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати Саудиянинг ҳаж ва умра ишлари вазири Ўзбекистонга келди
Саудиянинг ҳаж ва умра ишлари вазири Ўзбекистонга келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2022
Oбуна бўлиш
Мазкур ташрифдан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ўртасидаги диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Кеча, 27 сентябрь куни Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мартабали меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бир гуруҳ мутасаддилар кутиб олган.
“Мазкур ташрифдан асосий мақсад – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини такомиллаштириш, айниқса, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0