Болалар ва ўсмирлар учун фойдали ахборотлар жамланган янги платформа ишга туширилди

© Depositphotos.com / DmitrimarutaСемья с интернет зависимостью
Семья с интернет зависимостью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
Платформа ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида фаолият кўрсатиб, айни пайтда унинг контентини бойитиш устида иш олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Болалар ва ўсмирлар соғлиги ҳамда онги учун фойдали ахборотлар жамланган янги платформа яратилди. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган ўсмирларнинг фаол ҳаёт кечириши, билим олишига кўмаклашиш ва интернетда хавфсизлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжуманида хабар берилди.
Айтилишича, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ҳукумат идоралари ва мобиль алоқа оператори билан ҳамкорликда “Яхши нарсалар интернети” деб номланган янги платформа ишлаб чиқилди.
“Айни пайтда интернетдаги зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи жуда кўп маълумотлар алдов ва ғараз мақсадларда тарқатилмоқда. Бу эса ёшлар соғлиги ва онгига салбий таъсир этиши аниқ. Ўйлайманки, ушбу янги платформа болалар, ўсмирлар, ота-оналарнинг сифатли, хавфсиз, холис ва фойдали ахборотдан эркин фойдаланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева.
Мазкур дастур “Соғлиқни сақлаш”, “Руҳий саломатлик”, “Таълим”, “Инсон ҳуқуқлари”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” каби йўналишлар бўйича зарур тушунчаларни ўз ичига олган.
© SputnikЯнги платформа
Янги платформа  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Янги платформа
Ушбу лойиҳа интернетдан фойдаланиш имконияти чекланган, бунга шароити йўқ аҳоли қатлами учун ҳам мўлжалланган. Энг асосийси, ундан фойдаланиш мутлақо бепул.
Платформа ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида фаолият кўрсатиб, айни пайтда унинг контентини бойитиш устида иш олиб борилмоқда.
© SputnikЯнги платформа
Янги платформа  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Янги платформа
Янгиликлар лентаси
0