Термиздан Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

© ИА "Дунё"Самолёт Министерства обороны Узбекистана
Самолёт Министерства обороны Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
Инсонпарварлик кўмаги таркибида вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модуллари бор. Ёрдамни Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси кўрсатган.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 29 сентябрь куни эрталаб Тошкентдан Карачига Покистондаги ҳалокатли сув тошқинидан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами ортилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги самолёти учиб кетди.
“Дунё” АА хабарига кўра, инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан кўрсатилган. Бу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдамидир.
Инсонпарварлик кўмаги таркиби сув тошқинлари оқибатида ўз бошпаналаридан айрилганлар учун 15 тоннадан ортиқ ҳажмдаги вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модулларидан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 сентябрь куни Покистонга 40 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди. Унинг таркибидан ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарлар ўрин олган эди.
Бундан ташқари, президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари номидан халқаро ҳамжамиятни Покистондаги сув тошқинларининг салбий оқибатларини бартараф этиш учун ушбу мамлакатга имкон борича гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирган эди.
Покистондаги кучли сув тошқинлари оқибатлари - фото
Янгиликлар лентаси
0