Парвозларни кузатиш бўйича махсус Telegram бот ишга туширилди

© Uzbekistan Airports Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
Ботни ишга туширган ҳар бир фойдаланувчи мавжуд рўйхатдан аэропорт, терминал, учиб кетиш ёки учиб келиш ва ўзига керакли йўналишни танлаши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Uzbekistan Airports парвозларни кузатиш учун Telegram ботни ишга туширди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида тест режимида ишга туширилган @UzairportsBot Telegram боти реал вақт режимида барча халқаро ва ички рейслар, шунингдек, жадвалдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб боради.
Ботни ишга туширган ҳар бир фойдаланувчи мавжуд рўйхатдан аэропорт, терминал, учиб кетиш ёки учиб келиш ва ўзига керакли йўналишни танлаши мумкин.
Шундан сўнг, бот парвоз ҳақидаги қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
Учиш вақти;
Рейс рақами;
Парвоз ҳолати ва йўналиши;
Ташувчи авиакомпания ва рўйхатдан ўтиш маълумотлари.
“Яқин келажакда фунционалликни кенгайтиришни режалаштирилмоқда. Парвозлар ҳолатининг ўзгарганлиги, пойтахт аэропорти терминаллари ўртасида қатновчи автобуслар жадвали, шунингдек, юқори даражадаги комфорт заллари учун масофавий тўловларни амалга ошириш имконияти жорий қилинади”, дейилади хабарда.
Телеграм ботдан рус ва ўзбек тилларида фойдаланиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0