Қайси ҳудуддан энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
Энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудудлар ичида Самарқанд етакчи бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Давлат тест маркази (ДТМ) энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудудларни маълум қилди.
Қайд этилишича, янги ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
Самарқанд вилояти — 20 690 нафар;
Қашқадарё вилояти — 19 858 нафар;
Фарғона вилояти — 18 340 нафар;
Тошкент вилояти — 15 699 нафар;
Бухоро вилояти — 14 337 нафар.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 104 084 нафари жорий йил битирувчиларидир.
Уларнинг энг кўпи талабаликка тавсия этилган ҳудудлар:
Самарқанд вилояти — 11 295 нафар;
Фарғона вилояти — 10 951 нафар;
Қашқадарё вилояти — 9 999 нафар;
Бухоро вилояти — 8 833 нафар;
Тошкент вилояти — 7 927 нафар.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилидан 39 962 нафар талаба давлат гранти, 150 413 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишни бошлади. Танлов натижаларига кўра, давлат гранти асосида ўртача балл 121,2 балл, тўлов-контракт асосида ўртача балл 95,9 баллни ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0