Сержило, сеҳрнок: Тошкентда хон атлас фестивали қандай ўтди – фото, видео

Oбуна бўлиш
Фестиваль ёшлар ўртасида атлас ва адрас тарғиботини кучайтириш, ипакчи ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сайёҳларни у билан таништириш мақсадида ташкил қилинган.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. “Tashkent city”да ёрқин рангларга бой хон атлас фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унда ўзбек миллий хон атлас либосларини кийган қизлар иштирокида карнай ва доира садолари остида махсус парад ташкил этилди.
Фестиваль ҳозирда миллий услубни яратишда фаол бўлган малакали дизайнерлар, маҳоратли ҳунармандлар ва тикувчилар санъатини намоён этиш учун ташкил қилинди.
“Хон атлас миллий либослари бизни жаҳонга танитади. Айниқса Ўзбекистонга келган сайёҳларга миллий услублар жуда ёқади. Бугунги фестиваль ҳар йили катта кўламда ўтказилса, нуфузи ҳам ортади” - деди иштирокчи Лола Ғофурова.
100 га яқин иштирокчиларни қамраб олган фестивалда маҳаллий аҳоли, хорижий сайёҳлар ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди. Миллий оҳанглар садоси остида парадлар, лазер шоу, миллий тақинчоқлар ва хон атлас тўпламлари намойиш этилди.
© Sputnik
В Ташкенте прошел фестиваль хан-атласа - Sputnik Ўзбекистон
1/7
© Sputnik
В Ташкенте прошел фестиваль хан-атласа - Sputnik Ўзбекистон
2/7
© Sputnik
В Ташкенте прошел фестиваль хан-атласа - Sputnik Ўзбекистон
3/7
© Sputnik
В Ташкенте прошел фестиваль хан-атласа - Sputnik Ўзбекистон
4/7
© Sputnik
В Ташкенте прошел фестиваль хан-атласа - Sputnik Ўзбекистон
5/7
© Sputnik
В Ташкенте прошел фестиваль хан-атласа - Sputnik Ўзбекистон
6/7
© Sputnik
В Ташкенте прошел фестиваль хан-атласа - Sputnik Ўзбекистон
7/7
Янгиликлар лентаси
0