Тошкентга йил якунига қадар катта сиғимли автобуслар келтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилиб, ҳозир уларнинг қайси йўналишларга чиқиши кўриб чиқилмоқда- тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентга йил якунига қадар 190 дона катта сиғимли автобус келтирилади. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати бошлиғи Муслима Обидова маълум қилди.
Мазкур автобуслар MAN A22 CNG русумли бўлиб, улар тошкентликларга яхши маълум.
Автобуслар 30 та ўтириш ва 60 туриш ўрнига мўлжалланган, кондиционерлар билан жиҳозланган, сиқилган табиий газда ишлайди.
“Сотиб олинган автобуслар ишлаб турган автобуслар қаторига киритилиб, ҳозир уларнинг қайси йўналишларга чиқиши кўриб чиқилмоқда. Эҳтимол, баъзи йўналишларда улар кам сиғимли ISUZUларнинг ўрнини эгаллайди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, йил якунигача яна 25 та ўтириш ва 31 та туриш ўрнига эга бўлган 85 дона SAZ LE-60 ўрта сиғимли автобуслар ҳам олиб келинади. Улар жорий йилда харид қилинган шу русумдаги 115 дона автобусларга қўшилади.
Келгуси йил эса Yutong русумидаги 20 дона электробуслар олиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тошшаҳартрансхизмат” ҳаракат таркибига яна 10 та янги автобус олиб келинганди. “SAZ LE-60" русумли автобуслар "Самарқанд автомобиль заводи"да ишлаб чиқарилган.
Янгиликлар лентаси
0