Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина 17 февралдан буён ЛХРга 10 мингдан ортиқ снаряд учирди

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишОсвобожденный Лисичанск возвращается к мирной жизни
Освобожденный Лисичанск возвращается к мирной жизни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2022
Oбуна бўлиш
2022 йил 17 февралдан 2022 йил 29 сентябргача бўлган даврда Украина қуролли тузилмалари ЛХРни 1187 марта ўққа тутди.
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Украина қўшинлари 17 февралдан бери Луганск халқ республикасини 10 мингдан ортиқ ўқ-дорилардан фойдаланган ҳолда 1187 марта ўққа тутди. Бу ҳақда Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш қўшма марказининг ЛХРдаги ваколатхонаси маълум қилди.
“2022 йил 17 февралдан 2022 йил 29 сентябргача бўлган даврда Украина қуролли тузилмалари томонидан оғир қуроллардан фойдаланилган ҳолда республика ҳудуди 1187 марта ўққа тутилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, юқоридаги даврда 404 нафар тинч аҳоли Украина қуролли тузилмалари тажовузкорлиги қурбони бўлди, улардан 100 киши ҳалок бўлган ва 304 киши жароҳат олган. Отишмалар натижасида етти нафар бола ҳалок бўлган, 27 нафари жароҳат олган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0