"Бухоро - Хива" йўналишида йўловчи поездлар ҳаракати тикланмоқда

© Узбекистон темир йуллариПоезд Бухара – Хива – Бухара
Поезд Бухара – Хива – Бухара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Йўловчи поезд ҳаракати тикланишига республикада туризмни ривожлантириш ва туристик фирмаларнинг талаби сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. "Бухоро - Хива - Бухоро" йўловчи поезди ҳаракати 5 октябрдан тикланади. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Айтилишича, Бухоро - Хива йўналишида йўловчи поезди ҳаракати республикада туризмни ривожлантириш ва туристик фирмаларнинг талабига асосан тикланмоқда.
Поезд Бухородан 5 октябрдан 13 ноябргача ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунларидан бошлаб жўнайди.
Хивадан эса 6 октябрдан 14 ноябргача ҳафтанинг пайшанба, шанба ва душанба кунлари жўнайди.
Ҳаракат жадвали:
"Бухоро 12:10 — Хива 19:29"
"Хива 07:52 — Бухоро 15:16"
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан Андижондан Хивага қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Шунингдек, 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган “Андижон — Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.
Янгиликлар лентаси
0