Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғади – Ўзгидромет

© Sputnik / Максим БлиновДождь
Дождь  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Эртага Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари ва республиканинг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар берди Ўзгидромет.
Кавказ ҳудудларидан кучсиз ифодаланган антициклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20…25 даража атрофида бўлади.
Эртага 1 октябрь куни антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ҳамда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10...15 даража бўлади, кундузи 21...26 даражагача пасаяди.
2 октябрь куни антициклон таъсири ҳали ҳам давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни 8...13 даражагача пасаяди, кундузи 21...26 даража атрофида бўлади.
Ушбу кунларда шимол, жануб ва чўл ҳудудларднинг баъзи жойларида шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0