Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди

© Ўзбекистон президенти матбуот хизматиЖўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов
Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Президент "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Жўрабек Мирзамаҳмудовни бош вазир ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармони билан Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Жўрабек Мирзамаҳмудов 1979 йилда Наманган вилоятида туғилган. 2001 йил АҚШдаги Алабама университетини, 2005 йил Тошкент кимё-технологиялар институтини тамомлаган.
2006-2012 йилларда "Ўзбекнефтгаз"да турли лавозимларда ишлаган, 2012-2014 йилларда иқтисодиёт вазири ўринбосари, 2014-2017 йилларда "Ўзкимёсаноат" раиси ўринбосари бўлган, 2017-2018 йилларда Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири лавозимида ишлаган, 2018-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори, 2019 йилдан "Ўзатом" агентлиги бош директори бўлган. 2019-2020 йилларда энергетика вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган, 2020 йил январида "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил апрель ойига қадар энергетика вазирлигига Алишер Султонов раҳбарлик қилиб келаётган эди, бироқ президент уни саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилганди.
Янгиликлар лентаси
0