Футзал: Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон Тожикистон устидан ғалаба қозонди - фото

© Спортни ривожлантириш вазирлигиОсиё кубоги
Осиё кубоги  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 6 очко билан гуруҳда яккапешқадамга айланди ва плей-оффга 1-ўрин билан чиқишини кафолатлади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Қувайтда футзал бўйича бўлиб ўтаётган Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тожикистон термасига қарши майдонга тушиб, 3-2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Осиё кубогининг “Б” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2-турда Тожикистон термасига қарши майдонга тушди ва катта қийинчилик билан 3-2 ҳисобида ғалабага эришди.
© Спортни ривожлантириш вазирлигиОсиё кубоги
Осиё кубоги  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Осиё кубоги
Натижада Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 6 очко билан гуруҳда яккапешқадамга айланди ва плей-оффга 1-ўрин билан чиқишини кафолатлади.
Тожикистон — Ўзбекистон- 2:3
Голлар: Фаизали Сардоров (дубл) — Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов, Анасхон Раҳматов.
Осиё кубоги “Б” гуруҳидаги 2-турнинг дастлабки ўйинида Туркманистон ва Баҳрайн терма жамоалари 4-4 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
© Спортни ривожлантириш вазирлигиОсиё кубоги
Осиё кубоги  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Осиё кубоги
Маълумот учун, Осиё кубогининг 1-турида ўзбекистонлик футзалчилар Туркманистон дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритишган эди. 3-турда 1 октябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади.
© Спортни ривожлантириш вазирлигиОсиё кубоги
Осиё кубоги  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Осиё кубоги
Эслатиб ўтамиз, май ойидаги қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон билан биргаликда B гуруҳидан жой олганди.
Янгиликлар лентаси
0