Октябрда коллеж ва техникумларга тест синовлари қай тартибда бўлиб ўтиши маълум бўлди

© pexels.com/MonsteraСтудент записывающий лекцию
Студент записывающий лекцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фандан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. 2022-2023 ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш тест синовлари 3-8 октябрь кунлари 2 сменада ўтказилади. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар берди.

Тест синовлари ўтиш тартиби:

1-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
2-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилади.
Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:
1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.
Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.
Янгиликлар лентаси
0