Ўзбекистонда майнинг фаолияти учун йиғимлар миқдори белгиланди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишЭкран, транслирующий биржевые графики и диаграммы
Экран, транслирующий биржевые графики и диаграммы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Майнинг фаолияти учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида - 3 млн сўм йиғим белгиланди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдорига оид низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.
Унга кўра, майнинг фаолияти учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм) этиб белгиланди.

Хизматлар провайдерлари бўйича:

крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм);
майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм);
крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм);
крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм).
Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдан бошлаб крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш операциялари фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилади. Хизматлар провайдерлари лицензиясига эга бўлмаган электрон платформалар (крипто-биржалар ва электрон айирбошлаш майдончалари)дан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланди.
Янгиликлар лентаси
0