Путин нутқ сўзлаётган вақтда Рамзан Қодиров кўз ёшларини зўрға тўхтатиб турди - видео

Oбуна бўлиш
Янги ҳудудларни Россияга қўшиб олиш маросими Кремльнинг Георгиевский залида бўлиб ўтди. Маросимда Россия президенти, ЛХР, ДХР, Запорожье ва Херсон раҳбарлари иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Бугун Кремлда янги ҳудудларни Россия таркибига қўшиб олиш бўйича шартномалар имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Маросим олдидан Россия президенти Владимир Путин сўзга чиқди. Россия етакчиси Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан олиб бораётган душманона сиёсати, Россия халқларининг бирдамлиги ва иродаси ҳақида, Россия ўз таркибига қўшилаётган янги ҳудудларни ҳимоя қилиши ва ҳеч қачон хиёнат қилмаслигини айтиб ўтди.
Россия президентининг нутқи вақтида, журналистлар залда ўтирган Рамзан Қодиров кўз ёшларини зўрға тутиб турганини видеога олишди.
Маълумот учун, Маросим Кремлнинг Георгиевский залида бўлиб ўтди. Шартномаларга ДХР раҳбари Денис Пушилин, ЛХР раҳбари Леонид Пасечник, Запорожье вилояти раҳбари Евгений Палецкий, Херсон вилояти раҳбари Владимир Сальдолар имзо чекишди.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган эди.
Янгиликлар лентаси
0