Қатар 2024 йилда U-23 Осиё кубогига мезбонлик қилади

© FIFA/AdidasФИФА представила официальный мяч чемпионата мира в Катаре 2022
ФИФА представила официальный мяч чемпионата мира в Катаре 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Қатар Эрон Ислом Республикаси, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари орасидан танлаб олинди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган Осиё футбол конфедерацияси мусобақалар қўмитасининг бешинчи йиғилишида Қатар давлати 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги-2024 мезбони сифатида маълум қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, ноябр ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Қатар бешта номзодлар орасидан (Эрон Ислом Республикаси, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари) танлаб олинди.
Бундан ташқари, пандемиянинг бутун Осиё бўйлаб таъсири камайиб бораётганини инобатга олган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб пандемия даврида ОФК мусобақаларига қўлланиладиган махсус қоидаларга амал қилиш тўхтатилади.
Янгиликлар лентаси
0