Сурияда вабо касали авж олмоқда - ЖССТ

© AFP 2023 / PATRICK HERTZOGЛабораторные испытания в биотехнологической фирме во Франции
Лабораторные испытания в биотехнологической фирме во Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Суриядаги вазият хавотирли, вабо билан касалланиш бўйича 426 дан ортиқ ҳолат тасдиқланган, 33 киши вафот этган, деди Филипп Барбоза.
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Суриядаги 10 та вилоятда вабо эпидемияси мавжуд ва у бутун мамлакат бўйлаб тарқалмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вабо ва эпидемик диарея касалликлари гуруҳи раҳбари Филипп Барбозага таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатдаги вазият хавотирли, вабо билан касалланиш бўйича 426 дан ортиқ ҳолат тасдиқланган, 33 киши вафот этган.

“28 сентябрь ҳолатига кўра, Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 провинцияда вабо эпидемияси авж олгани, 426 кишида касаллик тасдиқлангани, оқибатда жами 33 киши вафот этгани ҳақида маълум қилди”, - деган Филипп Барбоза бугун Женевада бўлиб ўтган брифингда.

Аввалроқ, Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги аксарият ҳолларда беморларнинг ўлимига уларнинг тиббий муассасаларга жуда кеч мурожаат қилганликлари ёки сурункали касалликлардан азият чекканликлари сабаб бўлганини қайд этган эди.
Вабо – бу Vibrio cholerae микроорганизми келтириб чиқарадиган ўткир инфекция. Касаллик диарея билан кечади, бу сувсизланиш ва қон томирлари етишмовчилигини келтириб чиқаради. Кўпинча инфекция ифлосланган сув ёки денгиз маҳсулотлари орқали юқади.
Осиё ва Африканинг шароит яхши бўлмаган мамлакатларида вабо эпидемияси мунтазам равишда қайд этилади. Бу, биринчи навбатда, аҳолининг катта қисми учун тўғри тозаланган ичимлик сувидан доимий фойдаланиш имконияти йўқлиги билан боғлиқ.
Июль ойларининг ўрталарида Афғонистонда ҳам вабо тарқала бошлаган эди. Шу сабаб Ўзбекистон вабо касаллигини тарқалишини ва келиб чиқишини олдини олиш юзасидан қатор чоралар кўрганди.
Янгиликлар лентаси
0