Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўлида транспорт тезлиги чекланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в Ташкенте
Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда соҳага оид тегишли ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда пойтахт кўчаларида ўрганишлар ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чекланади. Бу ҳақида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда соҳага оид тегишли ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда пойтахт кўчаларида ўрганишлар ўтказилди.
“Ўрганишлар натижасида доимий комиссия ва ИИББ ЙҲХБ томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чеклаш мақсадга мувофиқ деб топилди”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, баъзи кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳолдисаларининг олдини олиш ва камайтириш, шунингдек, ҳаракат иштирокчилари учун етарли даражада қулай шароитлар яратиш мақсадида траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км.гача чеклаш режалаштирилмоқда.
Булар жумласига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.
Доимий комиссияда мазкур масалани халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш маъқулланди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 172-сонли қарорига кўра, аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Янгиликлар лентаси
0