Информатика ўқитувчиларига пул мукофоти берилди - ХТВ

© Министерство Народного образованияЛучших учителей информатики наградили денежными призами
Лучших учителей информатики наградили денежными призами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2022
Oбуна бўлиш
Мукофотлар ХТВ ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ тақдим этилган.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Юз нафар энг яхши информатика щыитувчиларига 5,4 млн. сўмдан пул мукофоти берилди, деб хабар қилмоқда ХТВ.

Жорий йилда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари 5 400 000 cўм миқдорида пул мукофотини қўлга киритди, дейилади хабарда.

Мукофотлар Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ тақдим этилган.
Маълумот учун, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули билан тақдирлаш анъанаси бир неча йилдан буён давом этиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0