Никарагуа Нидерландия билан муносабатларни узди

© AFP 2023 / INTI OCONПрезидент Никарагуа Даниэль Ортега
Президент Никарагуа Даниэль Ортега  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2022
Oбуна бўлиш
Никарагауа неоколониал сиёсати туфайли Нидерландия билан дипломатик алоқаларни узди.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Никарагуа Ташқи ишлар вазирлиги Нидерландия билан дипломатик муносабатларни тўхтатганини эълон қилди. Риа Новости хабарига асосан.
“Никарагуа ташқи алоқалар вазирлиги Нидерландия Қироллигининг изчил давом этаётган интервенцион ва неоколониалистик позицияси муносабати билан, ушбу мамлакат билан дипломатик муносабатларни зудлик билан тўхтатиш ҳақидаги қарор қабул қилди", - дейилади республика ТИВ баёнот матнида.
Никарагуа раҳбари Даниел Ортега жума куни Голландиянинг Марказий Америкадаги элчиси Кристин Пиреннинг мамлакат ишларига аралашувини қоралади ва Никарагуага бошқа келмаслиги кераклигини айтди.
“Миссиянинг дипломатия ва Вена конвенциясига зид янги мустамлакачилик ва империяпарастлик ҳукумати томонидан доимий амалга оширилаётган ҳужумлар бизни бу чорани кўришга мажбур қилмоқда. Биз Ер шаридаги Империя ва Мустамлакачиларини яхши таниймиз ва ҳеч ким бизни уларнинг инсониятга қарши амалга оширган жиноятларини эсимиздан чиқартира олмайди”, - дейилади Никарагуа Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Чоршанба куни Никарагуа Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг мамлакатдаги дипломатик миссияси раҳбари Беттина Мушаидтга мамлакат суверенитетига ҳурматсизлик қилгани учун Никарагуада қолиши номаъыул экани хақида хабардор қилган эди.
Ундан аввалроқ эса АҚШ элчиси лавозимига номзод Уго Родригес Никарагуада ишлаш учун рухсатнома ола олмаган эди.
Янгиликлар лентаси
0