Саудия Арабистони зиёратчилар сафарини осонлаштирувчи платформани ишга туширди

© AFP 2023Саудовская Аравия принимает сокращенный хадж
Саудовская Аравия принимает сокращенный хадж  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2022
Oбуна бўлиш
Унинг ёрдамида зиёратчилар электрон виза учун ариза беришлари, меҳмонхона хоналарини банд қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Тошкентда Саудия Арабистонининг расмий интеграциялашган рақамли платформаси “Nusuk”нинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, бу электрон платформа бутун дунёдан Саудия Арабистонига ташриф буюраётган мусулмонлар тажрибасини бойитиш ва Умра зиёратига келиш тартибларини осонлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
“Nusuk” платформаси зиёратчиларга маълумот ва бир қатор хизматларни тақдим этиб, уларга Умра маросимларини қулайлик билан бажариш имконини беради, дея ёзади “Spot”.
Платформа ёрдамида зиёратчилар электрон виза учун ариза беришлари, меҳмонхона хоналарини банд қилишлари мумкин.
Кейинчалик қўшимча хизматлар — интерактив хариталар, таклифлар ва тадбирлар тақвими, соғлиқни сақлаш бўйича маълумотлар ва хизматлар ҳамда бир неча тилларда тақдим этилган рақамли қўлланмани ўз ичига олади.
Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0