Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҚК Украинанинг ўқ-дорилар омборига зарба берди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишКПП "Васильевка" на границе Запорожской области
КПП Васильевка на границе Запорожской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Запорожьедаги “Мотор Сич” заводи цехларига ва Украина армиясининг 65-механизациялашган бригадаси омборига зарба берди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Запорожьедаги “Мотор Сич” заводи цехларига ва Украина армиясининг 65-механизациялашган бригадаси омборига зарба берди, натижада иккита Ми-24 вертолёти, 15 тонна ўқ-дорилар, шу жумладан HIMARS ракета тизимлари учун снарядлар ва самолётларни таъмирлаш устахонасини йўқ қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Запорожье шаҳри яқинида ракета зарбалари Украина Қуролли кучларининг 65-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омборига, шунингдек, “Мотор Сич” заводи ҳудудидаги самолётларни таъмирлаш устахоналарига келиб тушди. 15 тоннадан ортиқ ўқ-дорилар, жумладан, Aмериканинг HIMARS ракета тизими учун снарядлар, шунингдек, Украинанинг иккита Ми-24 жанговар вертолётлари йўқ қилинди”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Янгиликлар лентаси
0