Самарқанд триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади

© Спортни ривожлантириш вазирлигиТриатлон бўйича Осиё кубоги
Триатлон бўйича Осиё кубоги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2022
Oбуна бўлиш
Бу йилги Осиё кубоги мусобақаларида қатнашиш истагини билдирган спортчилар ўтган йилгига қараганда 3 баравар кўпайган.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Самарқанд триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақида мазкур мусобақага бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
8-9-октябрь кунлари Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуаси атрофида 30дан ортиқ мамлакатнинг 70 нафар атлети Париж-2024 олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини қўлга киритиш учун беллашади.
Улар 8 октябрь куни эшкак эшиш канали бўйида триатлон бўйича бахс олиб боришади.

“Халқаро талабларга жавоб берадиган эшкак эшиш каналида триатлоннинг очиқ ҳавзада сузиш мусобақаларини ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган. Қолаверса, ушбу спорт мажмуаси атрофидаги югуриш ва велоспорт мусобақаларини ўтказишга мос келадиган йўлаклар ҳам хорижлик меҳмонларни хушнуд этишига ишонаман”, - дейди Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун.

Бу йилги Осиё кубоги мусобақаларида қатнашиш истагини билдирган спортчилар ўтган йилгига қараганда 3 баравар кўпайган.
Янгиликлар лентаси
0