АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни тўхтатди – Патрушев

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишСекретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев, архивное фото
Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Россия Украинанинг неонацизмдан халос бўлишидан ва аҳоли тинч ва фаровон яшашидан манфаатдор эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия ва Украина ўртасидаги музокараларга бўлган барча уринишлар Киев режимининг америкалик ҳомийлари буйруғи билан барбод қилинди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.

“Украинага масаласида Ғарб ва Россиянинг тубдан фарқли ёндашувини алоҳида таъкидлаш керак. AҚШ ва унинг иттифоқчилари сўнгги украиналиккача курашиш ниятида экани бир неча бор айтилган, чунки бу мамлакат аҳолиси шунчаки улар учун геосиёсий ўйинда савдолашиш воситаси”, - деди Патрушев.

“Россия Украинанинг неонацизмдан халос бўлишидан ва аҳоли тинч ва фаровон яшашидан манфаатдор. Музокаралар жараёнидаги барча уринишлар Киев режимининг америкалик ҳомийлари буйруғи билан барбод бўлди”, - дея қўшимча қилди у.
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Россия ТИВ Зеленскийнинг Москва билан музокаралардан бош тортишига муносабат билдирди
Янгиликлар лентаси
0