Путин янги ҳудудларни Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади

© Sputnik / Алексей ДружининПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2022
Oбуна бўлиш
Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолиси бу ҳудудларнинг Россия таркибига кирган кун, 30 сентябрдан бошлаб Россия фуқаролари деб тан олинади.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги тўртта қонунни имзолади. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқий ахборот интернет порталида чоп қилинган
Ҳужжатларга кўра, республикалар ва вилоятлар чегаралари “улар ташкил этилган ва Россия таркибига қабул қилинган кунда мавжуд бўлган” ҳудудлари чегаралари билан аниқланади.
Қонунларга кўра, янги минтақалар аҳолиси бу ҳудудларнинг Россия таркибига кирган кундан бошлаб – 30 сентябрь – Россия фуқаролари деб тан олинади.
23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.
30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.
2 октябрь куни Россия Конституциявий суди Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни Конституцияга мувофиқ деб тан олди.
3 октябрь куни Россия Давлат думаси, 4 октябрь куни эса Россия Федерал Мажлиси Федерация кенгаши бу шартномаларни ратификация қилди.
Янгиликлар лентаси
0