Икки мингга яқин беморда юқори технологияли операциялар ўтказилади

© Информационная служба Министерства здравоохранения УзбекистанаВ Узбекистане впервые проведена трансплантация печени
В Узбекистане впервые проведена трансплантация печени - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
Йил якунига қадар ҳудудларда юқори технологияли амалиётлар улуши 60 фоизга етказилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонда йил якунигача 2 минг нафарга яқин беморда юқори технологияли операциялар ўтказилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, йил якунига қадар 68 та буйрак трансплантацияси, 2 мингга яқин беморларда юқори технологияли амалиётлар бажарилади.
Туман даражасида ўтказилаётган жарроҳлик операциялари сони 100 тага кўпайтирилади. Ҳудудларда юқори технологияли амалиётлар улуши эса 60 фоизга етказилади.
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
туғма юрак нуқсони бўлган 2 505 нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказилди;
кичик ёшли беморлардан 550 нафарида даволаш амалиётлари эндоваскуляр йўл, яъни қон томирлари орқали бажарилди;
344 нафар эшитиш заифлиги ва карлик мавжуд болалар кохлеар имплантация амалиёти билан қамраб олинди;
республика бўйича 178 та буйрак трансплантацияси ўтказилди, шундан 34 таси ҳудудларда бажарилди;
42 турдаги лапароскопик, торакоскопик ва эндоваскуляр жарроҳлик усуллари амалиётга татбиқ этилди.
Маълумот учун, ҳозирги кунда 24 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ва жойларда уларнинг 269 та филиали томонидан 6000 дан зиёд тиббий амалиётлар ўтказиш йўлга қўйилган. Шундан 750 дан ортиғини вилоят, 150 дан зиёдини туман даражасида бажариш ўзлаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0