Лукашенко Беларусда нархларни оширишни тақиқлади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко во время совместной с президентом РФ Владимиром Путиным пресс-конференции по итогам встречи.
Президент Белоруссии Александр Лукашенко во время совместной с президентом РФ Владимиром Путиным пресс-конференции по итогам встречи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
Беларусь президенти мамлакатда 6 октябрдан нарх кўтарилишига тақиқ жорий этилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко 6 октябрдан мамлакатда нарх кўтарилишига тақиқ жорий этишни буюрди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь хабар бермоқда.

“6 санадан ҳар қандай нарх кўтарилиши тақиқланади. Та-қиқ-ла-на-ди! Бугундан бошлаб. Эртадан эмас, балки айнан бугундан бошлаб. Бир кун ичида нархларни кўтариб олмасликлари учун. Худо кўрсатмасин, бирор киши ўтиб кетган сана билан, бирор бир ҳисоб-китоб, қайта ҳисоб-китоб қилиб кўрсин-чи”, - деди Беларусь раҳбари ҳукуматнинг иқтисодий бўлими билан бўлиб ўтган йиғилишда.

Унинг сўзларига кўра, у ёки бу маҳсулотларга оид истисно бўлиши мумкин, бунда қарорларни савдо вазири ёки вилоят ижроия қўмиталари раислари қабул қилишлари мумкин.
“Нархларга ҳаммангиз бошингиз билан жавоб берасиз”, - деди Лукашенко амалдорларга юзланиб.
Янгиликлар лентаси
0