https://sputniknews.uz/20221006/putin-safarbarlikni-kechiktirish-togrisidagi-farmonga-ozgartirish-kiritdi-28853332.html
Путин сафарбарликни кечиктириш тўғрисидаги фармонга ўзгартириш киритди
Путин сафарбарликни кечиктириш тўғрисидаги фармонга ўзгартириш киритди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти фармонига кўра, аспирантлар, резидентлар, шунингдек, маънавият таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқароларга кечиктириш берилади. 06.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-06T13:54+0500
2022-10-06T13:54+0500
2022-10-06T13:54+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир путин
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28749670_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_f4fe3329bacc8b7a1fc35e5e3e6822e1.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин сафарбарлик бўйича ҳарбий хизматни ўташни кечиктириш шартларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат мамлакатнинг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.Фармонга кўра, қуйидаги фуқаролар учун сафарбарлик кечиктирилиши мумкин:Фармон имзоланган кундан бошлаб — 5 октябрдан кучга кирди ва 2022 йил 21 сентябрда, қисман сафарбарлик тўғрисидаги президент фармони эълон қилинган пайтдан бошлаб вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга тааллуқлидир.Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин фармон билан Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматни ўташ тажрибасига эга, қўшинлар орасида талаб юқори бўлган ҳарбий рўйхатга олиш мутахассисликларига эга заҳирадаги ҳарбийлар чақирилади. Ўз навбатида, Шойгунинг таъкидлашича, 300 минг кишини чақириш режалаштирилган.Аввалроқ, Россия президенти таълимнинг кундузги ва сиртқи бўлимларида ўқиётган талабаларни сафарбарликка чақиришни кечиктириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, ўрта махсус ёки олий маълумотни давлат таълим ва илмий ташкилотларида биринчи марта олаётган шахсларга кечиктириш берилади. Кечикиш фақат биринчи марта олий маълумот оладиганлар учун амал қилади.Маълумот ўрнида, ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатга олиш бўлимларига, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш тажрибасига эга, хизмат қилган ва ҳарбий мутахассисликка эга бўлганлар чақирилади. Кечикиш мудофаа комплекслари ходимлари, алоқа ва медиа операторлари, шунингдек, ИТ-мутахассисларига ҳам берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/03/28749670_223:0:2954:2048_1920x0_80_0_0_b52458fd6023d29fea3a3d4a20914e25.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
владимир путин, талабалар
владимир путин, талабалар
Путин сафарбарликни кечиктириш тўғрисидаги фармонга ўзгартириш киритди
Россия президенти фармонига кўра, аспирантлар, резидентлар, шунингдек, маънавият таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқароларга кечиктириш берилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин сафарбарлик бўйича ҳарбий хизматни ўташни кечиктириш шартларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат мамлакатнинг ҳуқуқий ахборот порталида
эълон қилинди. Фармонга кўра, қуйидаги фуқаролар учун сафарбарлик кечиктирилиши мумкин:
аспирантлар ва резидентлар;
инновацион илмий-технологик марказларда ўрта касб-ҳунар ва олий маълумот олаётган фуқаролар;
маънавий-маърифий ташкилотлардаги талабалар.
Фармон имзоланган кундан бошлаб — 5 октябрдан кучга кирди ва 2022 йил 21 сентябрда, қисман сафарбарлик тўғрисидаги президент фармони эълон қилинган пайтдан бошлаб вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга тааллуқлидир.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин фармон билан Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматни ўташ тажрибасига эга, қўшинлар орасида талаб юқори бўлган ҳарбий рўйхатга олиш мутахассисликларига эга заҳирадаги ҳарбийлар чақирилади. Ўз навбатида, Шойгунинг таъкидлашича, 300 минг кишини чақириш режалаштирилган.
Аввалроқ, Россия президенти таълимнинг кундузги ва сиртқи бўлимларида ўқиётган талабаларни сафарбарликка чақиришни кечиктириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, ўрта махсус ёки олий маълумотни давлат таълим ва илмий ташкилотларида биринчи марта олаётган шахсларга кечиктириш берилади. Кечикиш фақат биринчи марта олий маълумот оладиганлар учун амал қилади.
Маълумот ўрнида, ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатга олиш бўлимларига, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш тажрибасига эга, хизмат қилган ва ҳарбий мутахассисликка эга бўлганлар чақирилади. Кечикиш мудофаа комплекслари ходимлари, алоқа ва медиа операторлари, шунингдек, ИТ-мутахассисларига ҳам берилади.