Сирдарё вилояти ишсизлик йўқ ҳудудга айлантирилади

© Хокимият Сырдарьинской областиВизит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
Республикадан келган раҳбарлар ва ҳокимлар президентга яна 7,5 минг гектар ер ажратилса, Сирдарё вилоятида ишсизликни йўқ қилиш бўйича таклиф беришди.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳолати, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди.
© Хокимият Сырдарьинской областиВизит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Давлат раҳбари Сирдарё туманидаги “Арслон бобо” ва “Омонбой ўғли Тугал” фермер хўжаликлари даласини кўздан кечирди ва сирдарёлик фермерлар, нуронийлар билан суҳбатлашди.
“Бугун республикадан келган раҳбарлар ва ҳокимлар яна 7,5 минг гектар ер ажратилса, Сирдарё вилоятида ишсизликни йўқ қилиш бўйича таклиф бераяпти. Мен буни, албатта, қўллаб-қувватладим” дейди президент.
Айтилишича, бу йил вилоятда 75 минг гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни пайтда қарийб 80 минг гектар ерга ғалла экилмоқда.
“Арслон бобо” фермер хўжалигининг ер майдони 90 гектар бўлиб, бу йил ғалладан 80 центнердан ҳосил олинган. Ҳозир пахта терими авжида. Шунингдек, картошка, мош, сабзи, пиёз каби такрорий экинлар ҳам етиштирилиб, бозорга қўшимча маҳсулот чиқарилмоқда.
“Омонбой ўғли Тугал” фермер хўжалиги 62 гектарда деҳқончилик қилади. Бу ерда ҳам ғалла ҳосилдорлиги 80 центнер бўлган.
© Хокимият Сырдарьинской областиВизит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Бу қўшни хўжаликларда ерлар лазерли ускуна ёрдамида текислангани натижасида сув аввалгига нисбатан 30-40 фоиз тежалмоқда, суғориш вақти ҳам қисқарган. Насослар қуёш панеллари қувватида ишлайди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига тут, ток, қоратол ва бошқа кўчатлар экилган.
Давлат раҳбари шу ерда деҳқончилик қилаётган ёшлар билан ҳам суҳбатлашди. Улар мазкур фермер хўжаликлари даласидан 0,5 гектардан ер олиб, мош, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз етиштираётганини сўзлаб беришди. Бундан олган даромади ҳисобидан университетда ўқиш, уйини бутлаш режаларини маълум қилишди.
© Хокимият Сырдарьинской областиВизит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Президент Сайхунобод туманидаги “Шукроналик мўжизалари” фермер хўжалиги даласида ҳам бўлди.
Хўжаликнинг умумий ер майдони 70 гектар. Жорий йилда 25 гектарга пахта, 45 гектарга ғалла экилди. Ҳосилдорлик меҳнатга яраша – юқори. Бу фермер хўжалиги ҳам ғалладан бўшаган майдондан яхши даромад олади. Хусусан, бу йил 45 гектар майдонга такрорий экин сифатида мош экилган.
© Хокимият Сырдарьинской областиВизит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Давлат раҳбари инновация ва нав эвазига ҳосилдорликни ошириш, сувдан оқилона фойдаланиш ва ҳисобини юритиш зарурлигини таъкидлади. Фермер ва ишчиларнинг маиший шароитларини яхшилаш, хусусан, улар учун кичик, арзон уйлар қуриш бўйича кўрсатма берилди.
Янгиликлар лентаси
0