“UzAirways” айрим йўналишлардаги мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2022
Oбуна бўлиш
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси қишки парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан айрим авиақатновлар вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. “Қиш-2022” жадвалига ўтиш муносабати билан мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида Uzbekistan Airways хабар берди.
Авиакомпания қишки парвозлар жадвалига ўтиш муносабати билан Урганч – Милан – Тошкент, Урганч – Рим – Тошкент ва Тошкент – Париж – Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилди.
Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган жадвалга кўра ёзги парвозлар жадвали охиригача қуйидагича амалга оширилади:
Урганч – Рим – Тошкент ҳафтада бир марта – сешанба кунлари (25 октябргача);
Урганч – Милан – Тошкент ҳафтада бир марта – жума кунлари (28 октябргача);
Тошкент – Париж – Тошкент ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари (28 октябргача).
Янгиликлар лентаси
0