Дзюдо бўйича ЖЧ иккинчи кунида кимлар татамига чиқади

© SputnikЧМ по дзюдо в Ташкенте - второй день
ЧМ по дзюдо в Ташкенте - второй день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
Oбуна бўлиш
Дзюдо бўйича ЖЧ иккинчи кунида уч нафар ўзбекистонлик спортчи, жумладан таниқли Диёра Келдиёрова ҳам татамига чиқади.
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Бугун Тошкентдаги "Хумо Арена" мажмуасида катталар ўртасидаги дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионатининг иккинчи куни бошланди. деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Умумий мукофот жамғармаси бир миллион еврони ташкил қилувчи дунё биринчилигининг иккинчи куни -52 кг (аёллар) ҳамда -66 кг эркаклар вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар беллашмоқдалар.
© SputnikЧМ по дзюдо в Ташкенте - второй день
ЧМ по дзюдо в Ташкенте - второй день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
ЧМ по дзюдо в Ташкенте - второй день
Бугунги беллашувларда ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева (-52 кг) ва Сардор Нуриллаев (-66 кг) медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади.
Диёра Келдиёрова Марокашлик Сумия Ираоуи билан Сита Кадамбаева эса потугалиялик Ёана Диого билан беллашади.
Эркаклар баҳсида Сардор Нуриллаев Богдан Ядов (Украина) билан татаимига чиқади.
Маълумот учун, мусобақаларнинг биринчи куни олимпиада чемпиони Наохиса Такато ўз фаолиятида тўртинчи бор жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. Аёллар ўртасида эса Нацуми Цунода шарафига Япония давлат мадҳияси янгради.
© SputnikЧМ по дзюдо в Ташкенте - второй день
ЧМ по дзюдо в Ташкенте - второй день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
ЧМ по дзюдо в Ташкенте - второй день
Тошкентда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида дунёнинг 84 мамлакатидан 600га яқин спортчилар иштирок этмоқда. Беллашувлар 14та вазн тоифаларида бўлиб ўтмоқда. Аёллар ва эркаклар орасида еттитадан. Мусобақада нафақат медаллар, балким Париж 2024 Олимпиадаси учун рейтинг баллар ҳам тўпланади. Биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларга 23 минг евро пул мукофоти билан 2000 рейтинг бали берилади. Ундан 1000 балл Париж Олимпиадаси учун.
Янгиликлар лентаси
0