Россияда электро самокатлардан фойдаланишга оид янги чекловлар киритилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишПрохожие в Москве
Прохожие в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2022
Oбуна бўлиш
Пиёдалар ва велосипед йўлларида фақат оғирлиги 35 кг дан ошмаган шахсий электротранспортда ҳаракатланиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Россия ҳукумати йўл қоидаларига бир қатор янги чекловлар киритилди ва уларнинг аксарияти электрон самокат, электрон скейт ва моноғилдиркали ҳаракатланиш мосламаларига таалуқлидир.

Шахсий электрон транспортга доир:

Электро скутер, самокат, скейтборд, ҳоверборд, сегвей ва моноғилдиракларда тезликни 25 км/соатдан ошириш таъқиқланади.
Пиёдалар ва велосипед йўлларида фақат оғирлиги 35 кг дан ошмаган шахсий электротранспортда ҳаракатланиш мумкин. Бунда пиёдалар ҳар доим устунликка эга бўлади.
Электро скутер, самокат, скейтборд, ҳоверборд, сегвей ва моноғилдиракларда️ ҳаракатланганда йўлнинг пиёдалар кесиб ўтиш жойдан фақат пиёда кесиб ўтиш мумкин.
Шахсий электрон транспорт воситалари учун махсус йўл белгилари ўрнатилади. Уулар муайян ҳудудларда бундай электр транспорт воситаларида ҳаракатланишга рухсат беради, чеклайди ёки тақиқлайди.
Электр скутерларга ва велосипедчиларга автомобил йўлининг қатнов қисми ўнг четида ҳаракатланишга рухсат этилади, агар ушбу йўлда рухсат этилган максимал тезлик соатига 60 км дан ошмаса.
Электр скутерни фақат 14 ёшдан ошган одамлар автомобил йўлида миниши мумкин, унда тормоз тизими, оқ ва қизил фаралар бўлиши керак.
Янги қоидалар оддий скутерлар ва роликли конькиларга тааллуқли эмас - улардан фойдаланаётганлар пиёда мақомида қолади.

Автомобилларга доир ўзгариш:

Россия ҳукумати йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритиб, йўл кўрсатувчи ороллар ва хавфсизлик оролларида ҳаракатланиш, тўхташ ва тўхташларни бутунлай тақиқлади.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Россиянинг йирик шаҳарларида электрон самокат, электрон велосипед ва бошқа шахсий электрли транспорт воситалари сони кескин кўпайди. Улар орасида тезлиги 30км/соат дан ошадиганлари ҳам талайгина. Шунингдек ЙТҲлар статистикаси ҳам ушбу турдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан кўплаб қоидабузарликлар, жумладан оғир жароҳат етказиш ва ҳатто ўлим билан тугаш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0