Жапаров Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувни очиқ кўриб чиқишни топширди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Кыргызстана Садар Жапаров на заседании в расширенном составе глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС), глав стран - наблюдателей ШОС, глав приглашенных государств и глав приглашенных международных организаций.
Президент Кыргызстана Садар Жапаров на заседании в расширенном составе глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС), глав стран - наблюдателей ШОС, глав приглашенных государств и глав приглашенных международных организаций. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2022
Oбуна бўлиш
Қирғизистон парламенти президент топшириғига биноан Ўзбекистон билан чегарани делимитация қилиш тўғрисидаги келишувни очиқ режимда кўриб чиқади.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Кабар” агентлигига берган интервюсида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишув парламентда очиқ режимда кўриб чиқилиши ҳақида кўрсатма берганини маълум қилди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.
“Бугун мен эртага қўмитада масала ёпиқ режимда эмас, очиқ кўрилсин, халқ кўрсин, билсин, деб кўрсатма бердим”, дейди Жапаров.
Унинг сўзларига кўра, давлат ва кўпчилик халқ тақдирини фақат Ўзган билан боғлаш шарт эмас ва улар туман даражасидан юқори бўлишини таклиф қилди.
“Мамлакат ичида икки вилоят масаласини ҳал қилсак яхши бўларди. Биз 1400 км узунликдаги Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларидаги чегара масаласини тўлиқ ҳал қиламиз ва Ўзбекистон билан чегара масаласига абадий нуқта қўямиз. Икки давлат чегараси масаласи архив ҳужжатлари асосида ҳал этилади. Бу кўчада тўпланиб “Буни Олмакан бувим айтди” деб хал этиладиган масала эмас. Икки республиканинг СССР давридаги хариталари, келишувлари, актлари бор”, дейди у.
Аввалроқ Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистон билан давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласи тинч йўл билан ҳал этилганини маълум қилганди.
Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари қўшма мажлис баённомасини имзолганди. Ҳужжат чегаранинг алоҳида участкалари бўйича янги шартнома лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0