Қрим кўпригидаги теракт буюртмачилари ва ижрочилари Украина махсус хизмати – Путин

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с главой Следственного комитета РФ А. Бастрыкиным
Президент РФ В. Путин встретился с главой Следственного комитета РФ А. Бастрыкиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати Қрим кўпригидаги ҳодиса Россиянинг ўта муҳим фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилишга қаратилган теракт эканига шубҳа қилмайди.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Қрим кўпригидаги терактни Украина махсус хизмати уюштирган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

“Муаллифлар, буюртмачилар ва ижрочилар – Украина махсус хизмати”, - деди Путин Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин билан учрашувда. Россия раҳбари ҳодисани теракт деб атади.

Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати Қрим кўпригидаги ҳодиса Россиянинг ўта муҳим фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилишга қаратилган теракт эканига шубҳа қилмайди.
“Ҳозиргина хабардор қилганингиздек, шубҳа йўқ. Бу Россия Федерациясининг ўта муҳим фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилишга қаратилган теракт”, - деди у.
Россия Тергов қўмитаси “терроризм” моддаси билан жиноий иш очилганини маълум қилди. Шунингдек, у Путинга портлашни содир этишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинаётганларнинг шахслари аниқланганини айтди.
Бастрикиннинг қўшимча қилишича, портлашни уюштиришда ҳам Украина махсус хизмати, ҳам Россия ва чет эл давлатлари фуқаролари иштирок этишган.
Грузовой состав на Крымском мосту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2022
Қрим кўпригидаги ФВ ҳақида нималар аниқланди
Янгиликлар лентаси
0