Сурхондарё вилоятидаги айрим хонадонлар илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди

© Depositphotos.com / RteeNattapongРебенок протягивает руки к крану с водой
Ребенок протягивает руки к крану с водой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2022
Oбуна бўлиш
Келгусида қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилгач, вилоятда 1100 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Сурхондарё вилоятида 696 та хонадон илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақида Ўзсувтаъминот хабар берди.
Айтилишича, вилоят бўйича жами 16,7 км сув қувурлари тортиш режалаштирилган бўлиб, шундан жойларда 7,45 км ичимлик сув қувурлари тортилди. Натижада 696 та хонадон ва 1 та мактаб илк бор ичимлик сув таъминоти билан таъминланди.
© Ўзсувтаъминот Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилояти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2022
Сурхондарё вилояти
“Аҳоли ҳар кунги истеъмол учун сувни ташиб келтирадиган автомашиналардан олишар эди. Обод юрт маҳалласида яшовчи кам таъминланган хонадонларга 1 км узунликдаги пластик қувурларни тортиш орқали 92 та хонадонимиз илк бор ичимлик суви билан таъминланди”, дейди маҳалла раиси Маматмўмин Хўжамиёров.
Шунингдек, ичимлик сув таъминоти иншоотларига режалаштирилган 22 та янги сув насослари тўлиқ ўрнатилиб, 1 дона трансформатор таъмирланиши натижасида 6 952 та хонадон ва 1 та ногиронлар уйининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилди.
Қайд этилишича, қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилгач, вилоятда 1100 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
© Ўзсувтаъминот Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилояти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2022
Сурхондарё вилояти
Ҳозирда Термиз шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун Сурхондарё вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан 1,3 млрд сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0