Медведев Қрим кўпригидаги теракт учун Россиянинг эҳтимолий жавобини маълум қилди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев, архивное фото
Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари фақат террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш Россиянинг бу жиноятга жавоби бўлиши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россия Украинанинг Қрим кўпригига қарши теракти учун фақат террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш билан жавоб қайтариши керак. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев журналист Надана Фридрихсонга ёзма равишда берган интервьюсида маълум қилди.
“Фақат террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш Россиянинг бу жиноятга жавоби бўлиши мумкин. Дунёда ҳам бу шундай қабул қилинган. Россия фуқаролари ҳам айнан шуни кутишмоқда”, - дея таъкидлади Медведев.
Унинг сўзларига кўра, “жиноят буюртмачиси ва ижрочиси – шаклланмаган Украина давлати”.
“Бу жиноий Киев режими томонидан содир этилган террорчилик акти ва қўпорувчилик. Шубҳа йўқ, бўлмаганди ҳам. Барча маърузалар ва хулосалар чиқарилган”, - деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Қрим кўпригидаги содир этилган портлашни теракт деб атаб, уни Украина махсус хизмати уюштирганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0