Қрим кўприги бир ярим ойда тўлиқ тикланади - Аксёнов

© Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy / Медиабанкка ўтишДвижение легковых автомобилей и автобусов по Крымскому мосту возобновлено с прохождением полной процедуры осмотра и осуществляется со стороны Керчи в сторону Тамани в реверсивном режиме
Движение легковых автомобилей и автобусов по Крымскому мосту возобновлено с прохождением полной процедуры осмотра и осуществляется со стороны Керчи в сторону Тамани в реверсивном режиме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Қрим кўпригидаги барча таъмирлаш ишлари бир ярим ой ичида якунланади. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксёнов маълум қилди, РИА Новости хабарига асосан.
Аксеновнинг сўзларига кўра, у бироз адашиши мумкин, лекин унинг прогнозига кўра барча таъмирлаш ишларига 1,5 ой вақт кетади.

“Мени прогнозим бир неча кун плюс-минус бўлиши мумкин, лекин бир ярим ой ичида барча таъмирлаш ишлари якунланиши керак. Ҳозирча ана шундай умидлар бор. Кўприк структураси хавфсизлиги борасида тадқиқотлар ўтказилди. Йўлимиз аниқ, умид қиламизки, бизга ҳеч нарса халақит бермайди ва ҳамма ишлар имкон қадар тезроқ амалга оширилади”, - деди Қрим республикаси раҳбари.

Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг ўринбосари Марат Хуснуллин билан суҳбатидан маълум бўлишича, Қрим кўприги устунларига етказилган зарар бир ҳафта ичида тузатилади.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Қрим кўприги устида юк машинаси портлатиб юборилди. Портлаш оқибатида кўприкнинг автомобиллар йўлларидан бири шикастланди, параллел йўналишда темир йўлда кетаётган поезд цистерналари ҳам зарар кўрди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин билан учрашув чоғида ушбу фавқулодда ҳолатни теракт деб атади ва уни ташкиллаштиришда Украина махсус хизматларини айблади. Шундан сўнг, 10 октябрь куни Украинанинг бир неча шаҳарларида инфратузилма объектларига юқори аниқликдаги ракета зарбалари берилди. Ҳарбий мутахассислар буни "огоҳлантириш" зарбаси деб аташди.
Янгиликлар лентаси
0