Россия мусулмон давлатлари билан ҳамкорлик қилиши керак - эксперт

© Фото из личного архива Александра РазуваеваДиректор аналитического департамента "Альпари" Александр Разуваев
Директор аналитического департамента Альпари Александр Разуваев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия учун постсовет мусулмон давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш жуда муҳим.
ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни исломий постулатлар асосида мустаҳкамлаш барча нуқтаи назардан тўғри ва ижобийдир, деб ҳисоблайди Россия молиявий таҳлилчилари гилдияси Кузатув кенгаши аъзоси, Москва татарлар штаби аъзоси, туркшунос Александр Разуваев.
Ислом мамлакатларида 1,5 миллиарддан ортиқ мусулмонлар истиқомат қилади. Ислом олами билан ҳамкорликни кучайтириш Россияга фақат ижобий натижалар олиб келади дейди Разуваев.
“Россияни қисман ислом дунёси мамлакати деб аташ мумкин, чунки бутун Волгабўйи ва Татаристонда мусулмон миллатлари яшайди. Тарафдорлари сони бўйича Россияда ислом дини православ динидан сўнг иккинчи ўринда туради. Бундан ташқари, Татаристон Туркия ва Озарбайжон билан яқин алоқаларга эга. Буларнинг барчаси Москва ва Тошкент ўртасидаги савдо, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш имконини беради”, - дейди мутахассис.
Эксперт май ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Россия – Ислом олами: KazanSummit” халқаро иқтисодий саммитини эслатиб ўтади: “Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа иштирокчи давлатлар иқтисодиёти учун ҳақиқатан ҳам муҳим воқеа бўлди. Бунда асосий мақсад - исломий молиялаш воситалари ёрдамида савдо алоқаларини яратиш бўлди”.
Ўзбекистонда бу соҳа жадал ривожланмоқда, дейди туркшунос, бу республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва сармояларни жалб қилиш фонида истиқболли кўринади.
“Ўзбекистон Марказий Осиёдаги иқтисодий қудрат марказидир”, — деди Разуваев. Шунингдек, Москва ва Тошкент ўртасидаги исломий алоқалар Евроосиё маконини мустаҳкамлайди".
“Қозон шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон эҳтиёжларини қоплайдиган исломий молия бизнес марказини очиш керак. Айнан постсовет ҳудудида "ишлаш" жуда муҳим", - дейди мутахассис.
Буларнинг барчаси Москва ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлайди, деб ҳисоблайди Разуваев.
Янгиликлар лентаси
0