Саудиялик журналист АҚШ Зеленскийни қандай алдаганини тушунтириб берди

© AFP 2023 / Sergei SupinskyПрезидент Украины Владимир Зеленский, архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
Дастлаб АҚШ Зеленскийни НАТОга киришга ундаган, аммо кейин унинг аризасини рад этган – “Asharq Al-Awsat”.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Украинани НАТОнинг бир қисми бўлишга ундади ва Зеленский альянсга тезлаштирилган тарзда кириш учун ариза берганида, Вашингтон буни кейинга қолдирди. Бу ҳақда РИА Новости “Asharq Al-Awsat” шарҳловчиси Савсан аш-Шаерга таяниб, хабар берди.

“Вашингтон Москва бунга кўз юммаслигини билиб, Киевни НАТОга аъзо бўлишга даъват қила бошлади. Меркель ўшанда Украинани альянсга қабул қилишга қарши эди (у америкаликларнинг яширин ниятларини тушунган бўлса керак), лекин ҳеч ким унга қулоқ солмади. Киев ўз-ўзидан туриб олди ва Байден маъмурияти буни қўллаб-қувватлади”, - дейди Савсан аш-Шаер.

“Asharq Al-Awsat” шарҳловчисининг таъкидлашича, Зеленскийнинг ўзи НАТОга қўшилиш мақсадида қатъий туриб олди ва унинг танлови Украина учун оғир оқибатларга олиб келди.
“Яқинда Зеленский НАТОга тезда қўшилиш учун ариза берди. У ташкилотдагилар очиқ кўнгилликбилан қабул қилишларини ўйлаганди, аммо натижа қандай бўлди? Америка ҳозир буни вақти эмаслигини айтди! Жиддий? Аслида, АҚШ уни НАТОга киришга ундамаганмиди? Нега энди вақтиэмас”, - деб сўрайди шарҳловчи.
Шунингдек, Савсан аш-Шаер альянс Россия билан ҳозир ҳам, кейин ҳам тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришишни режалаштирмагани учун НАТОга аъзолик аризаси яқин келажакда маъқулланмайди, деган фикрга қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский НАТОга аъзо бўлиш учун тезкорлик билан ариза бераётганини маълум қилганди. Унинг баёноти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари раҳбарлари ҳудудларни Россияга қўшиб олиш тўғрисидаги битимларни имзолаганидан сўнг янгради.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливаннингтаъкидлашича, Украинани ҳарбий блокка қабул қилиш тартиби энди ўтиб кетган. Ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг альянс ўз кучларини Киев ҳукуматига ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беришга қаратишини билдирди.
Кремльматбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия бу вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, у “Украинанинг НАТОга йўналтирилгани ва Украинанинг келажакда альянсга аъзолигини тасдиқлаши махсус ҳарбий операция сабабларидан бирига айланганини” айтди.
Янгиликлар лентаси
0