Шаҳарсозлик нормалари қайта кўриб чиқилади

© Depositphotos / weissdergeierТашкентская телебашня
Ташкентская телебашня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2022
Oбуна бўлиш
1 ноябрдан бошлаб шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3-4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Энди эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 577-сон қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати смета-ресурс нормалари асосида шакллантирилади.
Шунингдек, қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштираётган тадбиркорлик субъектлари учун смета-ресурс нормалари тавсиявий хусусиятга эга бўлади.
Қу рилиш регламентлари ҳамда смета-ресурс нормалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар жумласига кирмайди ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.
Бундан ташқари, 1 ноябрдан бошлаб:
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3-4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади;
қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасига доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда рухсат этиладиган хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда хорижий давлатларда экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг тегишли қисмлари тўғридан-тўғри тан олинади.
Янгиликлар лентаси
0