Бўстонлиқда чиқинди учун совға берувчи экопункт ташкил этилди

© Туризм ва маданий мерос вазирлиги Экопункт
Экопункт  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Oбуна бўлиш
Бўстонлиқ туманида дам олгандан сўнг, ён-атрофдаги чиқиндиларни йиғиб, уларни топширганларга рамзий совғалар берилади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида сайёҳлардан чиқинди қабул қиладиган экопункт ташкил этилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Экопунктда чиқиндиларни қандай топшириш ва бу ташаббус учун қандай совғалар олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берувчи баннер ҳам ўрнатилган.
“Экопунктлар чиқиндиларнинг камайишига муносиб ҳисса қўшади. Бўстонлиқ туманига бир дам олиш кунида 45 мингдан ортиқ одам ташриф буюради. Ҳар бир киши ҳеч бўлмаса бир дона шиша ёки егулик ўрамини топширса, бу чиқиндига қарши курашдаги ғалабадир”, дейди “Чорвоқ” ТРЗ дирекциясининг стратегик ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Алина Абдураззоқова.
Бўстонлиқ туманида дам олгандан сўнг, ён-атрофдаги чиқиндиларни йиғиб, уларни топширганларга рамзий совғалар берилади.
Чиқинди топширганлик учун (ручка ёки блокнот);
Ўзингизнинг ва бошқаларнинг чиқиндиси учун (акция ҳомийларидан кепка ёки футболка);
Сараланган чиқинди учун (профессионал инструкторлар билан Угам дарёсида рафтинг).
Қайд этилишича, Угам дарёсида рафтинг учун 15 фоизлик чегирма берилади.
Ушбу экопункт Бўстонлиқ туманининг Қоронкўл посёлкасида, Қоронкўл масжиди қаршисида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0