Остонада Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг VI саммити бошланади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Астана
Города мира. Астана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Oбуна бўлиш
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитида 11 давлат раҳбарлари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Бугун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити ўз ишини бошлайди. Саммитда 11 давлат етакчилари иштирок этади, деб хабар бермоқда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айбек Смадияров.
“Жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашнинг олтинчи саммитида 11 давлат раҳбари, бир вице-президент, бир нафар раис ўринбосари ва беш нафар вазир иштирок этади”, дейди Смадияров.
Саммитда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Ироқ, Эрон, Қатар, Қирғизистон, Фаластин, Тожикистон, Туркия, Вьетнам ва Хитой раҳбарлари иштирок этади. Беларусь президенти саммитда кузатувчи сифатида қатнашади.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу учрашув чоғида долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади. Томонлар икки томонлама сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилишади.

Бугун Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни қабул қилди. Учрашувда Қозоғистон президенти Қатар амирига Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти – "Олтин Бургут" (“Алтын Қыран”) орденини топширди.

Маълумот учун, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган давлатлараро форум бўлиб, унинг фаолияти мулоқот учун шароит яратиш, қарорлар қабул қилиш ва Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.
Ҳозирда минтақанинг 27 давлати Кенгаш аъзоси бўлиб, унда саккиз давлат ва беш халқаро ташкилот кузатувчи ҳисобланади.
Ўзбекистон 2002 йил 4 июнда ЎСММнинг асосий ҳужжати – Олмаота қонунини имзолаган.
Янгиликлар лентаси
0